?ндонезиялик шериклар билан биргаликда дори воситаларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди

19.08.2020 18:06

ЖАКАРТА, 19 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг ?ндонезиядаги элчиси Улуғбек Рўзиқулов ?ндонезиянинг "Sido Muncul" компанияси раҳбарияти билан учрашди ва фармацевтика соҳасида сармоявий ҳамкорликни ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

“Sido Muncul” 1951 йилда ташкил этилган бўлиб, у ?ндонезияда ўсимликлардан дори воситалари ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан биридир. Компания ўз маҳсулотларини Сингапур, Малайзия, Филиппин, Афғонистон ва бошқа мамлакатларга экспорт қилади.

Учрашув давомида ?ндонезия компанияси ривожланиш стратегияси тўғрисида маълумот тақдим этди. Компания саратон, анемия, диабет, семизлик, юрак-қон томир ва бошқа касалликларни даволаш ҳамда олдини олишда ишлатиладиган 200 га яқин дори воситаларини ишлаб чиқаради. Компания вакилларининг фикрига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда энг йирик бозор ҳисобланади ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун катта истиқболларни очиб беради.

Томонлар ўзаро қизиқиш ва илғор тажриба, хомашё базаси ва бизнесни ривожлантириш учун қулай шароит мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон ҳудудида дори-дармон воситаларини, шу жумладан экспортга йўналтирилган қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини кўриб чиқишга келишиб олди. ?ндонезия компанияси, шунингдек, ўзбек асали, прополис, заъфарон, ялпиз ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирди.

Тадбирда эпидемиологик вазият барқарорлашгач, ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш учун "Sido Muncul" компанияси раҳбариятининг Ўзбекистонга сафарини ташкил қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net