?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Буюк Британия ва Туркиядан келтирилган китоблар тақдимоти ўтказилди

03.02.2020 14:31

ТОШКЕНТ, 3 февраль /«Дунё» АА/.  ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, дунёдаги 20 дан ортиқ етакчи ислом тадқиқот марказлари ва университетлар билан ҳамкорликка оид меморандумлар имзоланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда.

Ана шу халқаро ҳамкорлик алоқаларининг самараси ўлароқ, Буюк Британиянинг “Ал-Фурқон” ислом мероси фонди дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзма асарларнинг каталоглари ва бошқа манбалардан иборат юзга яқин китоблар тўпламини ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ҳадя қилди. Улар орасида дунё фондларида сақланаётган нодир қўлёзмалар, каталоглар, шунингдек, қўлёзмаларни таҳқиқ ва таҳрир қилишга оид асарлар, ислом илмига доир китоблар мавжуд.

Тадбирда Буюк Британиядан келтирилган каталогларнинг нодир қўлёзма манбааларни тадқиқ этишдаги аҳамияти, Марказ амалга оширган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида сўз юритилди.

Марказ Туркиянинг нуфузли университетлари билан ҳам илмий ҳамкорликни амалга оширмоқда. ?кки давлат ёш олимларининг ўзаро тажриба алмашиши, халқаро илмий-амалий семинарлардаги иштироки йўлга қўйилди. Ана шу ҳамкорликнинг амалий ифодаси сифатида Туркиянинг Мармара университети томонидан Марказга ?мом Мотуридийнинг 18 жилдлик “Таъвилотул Қуръон” асари тақдим этилди.

Тадбир доирасида мазкур китобларнинг тақдимоти ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, айни вақтда Марказ илмий ходимлари томонидан ?мом Мотуридийнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net