?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Булғор ислом академияси магистр ва доктарантлари учун «Марказий Осиёда ислом таъли

11.12.2020 12:38

ТОШКЕНТ, 11 декабрь. /«Дунё» АА/. Булғор ислом академияси ректори Дониёр Абдраҳмоновнинг таклифига биноан, ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан академиянинг магистр ва доктарантлари учун Zоом видеоконференция дастури орқали «Марказий Осиёда ислом таълимоти» мавзусида беш кунлик ўқув курси ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Таъкидлаш керакки, ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бугунги кунда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Миср, Саудия Арабистони, Туркия, Малайзия, Покистон, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистондаги 30 га яқин етакчи ислом тадқиқот марказлари, университетлар билан ҳамкорликка оид меморандумлар имзолаган.

Татаристондаги Булғор ислом академияси ҳам марказнинг яқин ҳамкорларидан бири саналади.

Ҳар икки илмий муассаса ўртасида эришилган келишувларга кўра илмий тадқиқотчилар мазкур илм масканларида ташкил этилаётган семинарлар, конференцияларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Курс давомида марказнинг етакчи илмий ходимлари томонидан «Мовароуннаҳр калом илми тарихида мотуридия таълимоти», «Марказий Осиё кутубхоналари тарихи», «Ҳадис илми ривожида Мовароуннаҳр муҳаддисларининг ўрни», «Фиқҳга оид манбалар таҳлили», «?мом Термизий илмий мероси тадқиқотчилар нигоҳида» сингари мавзуларда маърузалар ўқилди.

Ўқув курсининг якунида ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Булғор ислом академияси раҳбарларининг онлайн мулоқоти бўлиб ўтди.

Булғор ислом академияси ректори Дониёр Абдраҳмонов икки муассаса ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумига мувофиқ ташкил этилган мазкур тадбир муқаддас ислом дини ривожида Мовароуннаҳрда камол топган буюк аллома ва муҳаддислар, диний уламолар илмий меросининг ўрни ва аҳамиятини чуқур тадқиқ этишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Бунинг учун ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ва жамоасига миннатдорлик билдирди.

Суҳбат давомида икки муассаса ўртасида ҳамкорликка оид имзоланган меморандумда белгиланган вазифаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, илмий ходимларнинг мақолаларини нашр этиш, малака ошириш курсларини ташкил қилиш, конференция ва давра суҳбатлари ўтказиш, бу борада ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net