ТОШКЕНТ, 20 декабрь. /«Дунё» АА/. Шанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 127 тага ортиб, касалланганларнинг умумий сони 75 минг 933 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб.
Шунингдек, кеча 143 киши ушбу касалликдан фориғ бўлган. Айни пайтда юртимизда жами 73 минг 242 нафар бемор коронавирусдан соғайган.
Ҳозир мамлакатимизда 2 минг 79 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.