ТОШКЕНТ, 30 июль. /“Дунё” АА/. Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси айни кунларда Хитойда бўлиб турган ўзбекистонлик ёшлар аҳволи бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан маълумот олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тақдим этилган маълумотга кўра, ҳозирги кунда Хитойнинг коронавирус тарқалган мураккаб эпидемик вазият ҳукм сураётган ҳудудида 72 нафар ўзбекистонлик талаба бор. Мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси, Бош консулхонаси хизмати ходимлари ҳамда университет маъмурлари томонидан улар билан доимий мулоқот олиб борилмоқда.
Ўзбекистонлик талабаларнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳеч қандай шикоятлар мавжуд эмас. Вазият тўлиқ назоратга олинган, дейилади хабарда.