?чки ишлар тизими хизматларида замонавий ёндашув

04.03.2020 12:20

ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё»АА/. ?чки ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган галдаги ўқув-семинар шу мавзуга бағишланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Т?КАнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Жамолиддин Туней ҳамда ?чки ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Ўткирбек Муҳамедов ўқув машғулотидан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Ҳамкорлик дастурига кўра, беш кун давомида “?чки ишлар тизими хизматларида замонавий ёндашув”, “Муаммоларни бошқариш”, “Ҳатти-ҳаракат таҳлили”, “?жрони (ишни) баҳолаш: ривожлантириш ва жазо”, “Самарали алоқа ва ҳаракатлар” мавзуларида маҳорат дарслари ўтказилади.

Машғулотлар Туркия Полиция академияси бошлиғининг ўринбосари, 1-даражали полиция раҳбари Фотиҳ ?нал ҳамда ушбу таълим муассасаси доценти Мустафо Яйла томонидан олиб бориляпти.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net