Ҳиндистондан муносабат: Ўзбекистон ташаббуслари Ҳиндистон билан ҳамкорликни ривожлантириш учун амалий имкониятлар эшигини очмоқда

12.12.2020 11:35

ДEҲЛ?, 12 декабрь. /«Дунё» АА/. Олий даражадаги Ўзбекистон-Ҳиндистон виртуал саммити натижалари халқаро сиёсий ва эксперт доиралари вакиллари, жумладан икки мамлакат экспертлари  диққат марказида бўлмоқда. Жумладан, Марказий Осиё бўйича таҳлилчи, Ҳиндистон мудофаа тадқиқотлари ва таҳлили институтининг етакчи мутахассиси Мина Сингх Рой  онлайн-саммитда эришилган натижалар ҳақида қуйидагиларни таъкидлади:

— 2015-2016 йилларда Бош вазир Нарендра Модининг Ўзбекистонга ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 ва 2019 йилларда Ҳиндистонга ташрифлари Ҳиндистон-Ўзбекистон муносабатларига салмоқли суръат бағишлаб, янги даврни бошлаб берди.

Улар ўртасида биринчи марта ўтказилган онлайн-саммит доирасида икки томонлама муносабатларнинг барча йўналишлари муҳокама қилинди. Терроризмга қарши кураш, транспорт алоқасини мустаҳкамлаш, иқтисодий- савдо ва «халқ дипломатияси» масалалари, маданий ришталар ва шерикликнинг бошқа жиҳатлари шулар жумласидандир.

Транспорт алоқаси Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг диққат марказида бўлмоқда. Ҳиндистон Ўзбекистоннинг «Чабахар» порти (Эрон) имкониятларидан Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Эрон ҳамкорлигида фойдаланиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлади. Мазкур порт Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг транспорт-логистика масалаларини самарали ҳал қилиш учун таянч пунктига айланиши мумкин.

Ўз навбатида, Ҳиндистон Ўзбекистонга «Шимол-Жануб» халқаро транспорт йўлагига қўшилиш бўйича мурожаат қилди.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда минтақалараро ҳамкорликни жадаллаштириш ва чуқурлаштириш бўйича ташаббуслари, минтақа ривожланишининг Тошкент томонидан белгилаб қўйилган янги суръати, шубҳасиз, Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилиш учун амалий имкониятларни очиб беради.

?кки давлат раҳбарлари ўзаро алоқаларнинг ушбу жиҳатига, шу жумладан, пандемиядан кейинги даврда ҳам эътибор қаратиш ниятида, деб ҳисоблайман.

Халқларимиз ўртасидаги азалий алоқалар доимо жуда яхши бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Ҳиндистоннинг Ўзбекистонда, шунингдек, Ўзбекистоннинг Ҳиндистонда машҳурлиги нақадар яқинлигимизни намоён этмоқда.

Ҳиндистон Ўзбекистон билан ишончли стратегик шерикликни давом эттириш истиқболларига катта оптимизм билан қарайди. Биз ўзаро ҳамкорликнинг ёрқин келажагига ишонамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net