Ҳарбий атамаларнинг янги изоҳли луғати нашр этилди

20.01.2021 10:48

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ва Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан «Ҳарбий атамаларнинг янги изоҳли луғати» китоби нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Мудофаа вазирлиги манбасига асосланиб.

?зоҳли луғатда ҳарбий-илмий фаолиятда қўлланиладиган 1 минг 230 та атамани ўзида жамлаган. Бунда атамаларнинг келиб чиқиши, маъно-моҳияти қисқа ва тушунарли тарзда ифода этилади.

?зоҳли луғатнинг ютуқларидан бири шундаки, унда ҳарбий хизматчиларни ўзаро жипслаштирувчи, уларда биродарлик ҳисси, она Ватанга бўлган садоқатни мустаҳкамловчи атамаларга алоҳида урғу бериб ўтилган.

Энг муҳими, изоҳли луғат билан яқиндан танишган киши, аввало, кўп қўлланиладиган ҳарбий атамалар, қурол-яроғ, жанг олиб бориш усуллари, ҳарбий унвонлар, ҳарбий тузилмалар ва бошқа турли йўналишдаги сўзларнинг маъно-моҳиятига чуқурроқ кириб боради, ўз билимини янада бойитади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net