Глобал экологик жамғарма Ўзбекистон учун 6,75 миллион долларлик лойиҳани маъқуллади

23.06.2020 15:47

ТОШКЕНТ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Шавкат Абдураззоқов билан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) Марказий Осиё бўйича минтақавий мувофиқлаштирувчиси Виорел Гуту ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Унда икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш хусусида фикр алмашилди. Мулоқот чоғида, шунингдек, Глобал экологик жамғарма томонидан Ўзбекистон учун умумий қиймати 6,75 миллион АҚШ долларига тенг бўлган «Табиий ресурсларни барқарор бошқариш, ердан фойдаланиш ва деградацияга учраган экотизимларни тиклаш» лойиҳаси маъқуллангани маълум қилинди.

Мазкур лойиҳа Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан FAO ўртасидаги илк лойиҳа бўлиб, унинг доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ердан фойдаланиш ҳамда деградацияга учраган экотизимларни тиклаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш тадбирларини амалга ошириш белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net