Германиянинг “KfW” тараққиёт банки кўмагида Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида МРТ ускунаси ўрнатилди

04.05.2020 22:06

ҚАШҚАДАРЁ, 4 май /«Дунё» АА/. Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида Германиянинг “KfW” тараққиёт банки молиявий маблағлари ҳисобига «Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш» лойиҳаси доирасида 1 миллион евро қийматлик, Нидерландияда ишлаб чиқарилган замонавий МРТ ускунаси ўрнатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси манбасига асосланиб.

Қайд этиш жоиз, шу пайтгача марказнинг нейрохирургия бўлими мазкур лойиҳа асосида кўчма рентген-ташхислаш тизими ва портатив рентген аппарати билан таъминланган эди. МРТ ускунасининг ўрнатилиши мазкур хайрли тадбирларнинг узвий давоми бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net