Германиянинг «JD East» компанияси Хазораспда 100 та оилага моддий ёрдам кўрсатди

02.05.2020 19:43

ТОШКЕНТ, 2 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда COVID-19 пандимиясининг салбий оқибатларини юмшатиш, ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда давлат ва жамоат ташкилотлари, тадбиркорлар билан бир қаторда хорижий корхона ва ишбилармонлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, мазкур ташаббуслар доирасида 1 май куни Германиянинг «JD East » компанияси ҳомийлигида Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида ҳайрия акцияси ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Акцияда Ҳазорасп туманининг Карвак қишлоғида «Саҳоват ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида моддий аҳволи ўрганилиб, рўйхати шакллантирилган 100 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Ҳар бир оилага 4 миллион сўмдан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишда Ташқи ишлар вазирлигининг Хоразм вилоятидаги бўлинмаси, Хазорасп тумани ҳокимлиги вакиллари яқиндан ёрдам берди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасининг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси Германияда яшаб, фаолият олиб бораётган саҳоватпеша ватандошларимиз ҳамда ҳамкор ташкилотларни жалб қилган ҳолда мамлакатмизда карантин даврида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳомийлик акцияларини ташкил этиш борасидаги ишларни давом эттирмоқда.

Маълумот учун,  «JD East » компаниясига  2015 йил Германиянинг Бавария федерал ўлкасида асос солинган. Компания Германия ва хорижлик талабаларни немис деҳқон ҳўжаликлари ва меҳмонхоналарида амалиёт ўтаб, тажриба алмашиши бўйича лойиҳаларни амалга ошириб келади. Шу кунга қадар  компания томонидан 500 дан ортиқ чет элликлар учун махсус дастурлар асосида семинар-тренинглар ташкил этган.

Ушбу дастурларда, шунингдек, 215 нафар ўзбекистонлик талаба ҳам қатнашган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net