Германиядаги ватандошлар сирдарёликларга кўмак акциясини эълон қилди

07.05.2020 15:06

ТОШКЕНТ, 7 май. /“Дунё” АА/. Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омборидаги фалокат сабаб юз берган сув тошқини оқибатида бошпанасиз қолган инсонларга юртимизнинг барча ҳудудларидан инсонпарварлик ва кўмак карвонлари юборилмоқда. Мазкур вазиятга хориждаги юртдошларимиз ҳам бефарқ эмас, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Германиядаги юртдошларимиз “Сардоба” сув омборидаги фожиада жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида 6 май кунидан бошлаб, кўмак акциясини эълон қилди. Мазкур акция ташаббускори эса Тошкентдаги “Acitve Life” психологик маркази раҳбари Замира Холбоева.

Кўмак акцияси доирасида Мюнхенда ўзбеклар диаспораси тузилмасини ташкил қилган Герхард Биркл бошчилигидаги бир қатор ҳамюртларимиз – Раъно Шарипова, Дилдора Жўраева, Жаҳонгир Музрабов ташкилий ишлар билан фаол шуғулланмоқда.

– Синовли кунларда Германиядаги ҳамюртларимиз, дўстларимиз, ҳамкорларимиз сирдарёлик ватандошларимиз бошига тушган кулфатни енгишда бизни руҳан ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда, – дейди “Acitve Life” психологик маркази раҳбари Замира Холбоева. – Куни кеча кўмак акцияси эълон қилинди. Мазкур ташаббусга Германиядаги ҳамкоримиз, Мюнхенда ўзбеклар диаспораси тузилмаси асосчиси Герхард Биркл ҳам бефарқ бўлмади.

Қайд этилишича, акция доирасида йиғилган пул маблағлари сув тошқинидан жабр кўрган инсонларга чорва моллари харид қилиш учун сарфланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net