Германиядаги ватандошлар “100 оилага ёрдам” шиори остида Пахтаобод аҳолисига молиявий ёрдам кўрсатди

12.05.2020 17:09

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 12 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда COVID-19 нинг салбий оқибатларини юмшатиш, ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига хориждаги ватандошлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси мутасаддилари ҳам умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, ватандошлар имкониятларини жалб қилиш бўйича қатор ишларни олиб боряпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Саъй-ҳаракатлар натижасида Франкфурт-Майн шаҳридаги саховатпеша ҳамюртларимиз молиявий ёрдами билан Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида қатор хайрия акциялари ўтказилди.

“100 оилага ёрдам” шиори остида 135 эҳтиёжманд оилага 21 миллион 205 минг сўмлик ун, ўсимлик ёғи, тухум ва шу каби зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Навбатдаги хайрия тадбири 8-10 май кунлари туманнинг Янгиобод қишлоғида ташкил қилинди. Пахтаобод тумани ҳокимлиги ва маҳаллий тадбиркорлар амалий кўмаги билан 6 миллион 12 минг сўмлик истеъмол маҳсулотлари эҳтиёжманд оилаларга етказилди.

Бош консулхона мазкур йўналишдаги ишларни изчил давом эттирмоқда. Тез кунларда Бонн шаҳридаги Германия – Ўзбекистон дўстлик жамияти саъй-ҳаракати билан Бухоро ва Сардоба ҳам шу каби хайрия акцияларини ўтказиш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net