Ғалаба боғи ўзбек халқининг ифтихорига айланади

12.05.2020 17:11

МАДР?Д, 12 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси  Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида Ғалаба боғи мажмуасининг очилиши кенг жамоатчилик, хусусан, хориждаги ватандошларимиз томонидан ҳам илиқ қарши олинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Португалияда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимиз пойтахтида Ғалаба боғининг очилгани ҳақидаги хабарни эшитиб хурсанд бўлдик, – деди Португалиядаги «Ватандош» ўзбеклар ассоциацияси раиси Б.Содиқов. – Мустақиллик йилларида 9 май санасини нишонлаш келажак авлод тинчлиги йўлида жонини фидо қилганлар хотирасига бўлган ҳурмат рамзига айланди. Ғалаба боғининг очилиши ҳам шубҳасиз, ўзбек халқи ифтихори тимсолидир. Ушбу мажмуа кекса авлод вакилларига мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталиги ҳамда равнақи йўлидаги хизматлари учун чуқур миннатдорлик белгисидир. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда ўша даҳшатли йилларда уруш таъсирида қолмаган бирорта ҳам оила қолмаган эди.

Мамлакатимиз фашизм устидан қозонилган ғалабага жуда катта ҳисса қўшди. Ўзбеклар фронт ортида ҳам ишлашда ўз кучларини аяшмади. Ўзбек оилалари уруш давом этаётган ҳудудлардан кўчирилган болаларни ўз боласидек бағрига олди. Тошкентга эвакуация қилинган корхоналар эса фронт учун катта мадад бўлди.

Мазкур боғ бу ерга ташриф буюраётган ёшларда ватанпарварлик ва ватанга муҳаббат ҳақида ҳикоя қилади.

Португалияда истиқомат қилаётган ватандошлар номидан Президент Шавкат Мирзиёевга Ғалаба боғини яратиш лойиҳаси ташаббуси ва унинг муваффақиятли амалга оширилгани учун миннатдорлик билдираман. Ҳеч шубҳа йўқки, бу жой қаҳрамон аждодларимиз хотирасига ҳурмат кўрсатиладиган муқаддас масканга айланади. Шунингдек, боғ тинч ҳаётга, Ватанимиз тараққиёти ва равнақи йўлида янги ғалабаларга бўлган интилишимизни янада оширади.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net