Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш автоматлаштирилади

17.09.2020 14:07

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қарорга мувофиқ, “E-Fuqaro” идоралараро маълумотлар базаси жорий этилади ва бу орқали:

- фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш автоматлаштирилади;

-  мазкур аризалар идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан манфаатдор вазирлик ва идоралар ўртасида кўриб чиқилади;

- фуқароликка қабул қилиш, уни тиклаш, ундан чиқиш ва уни йўқотиш бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

- ?чки ишлар вазирлиги “E-Fuqaro” ?МБнинг ягона буюртмачиси ва сақловчиси ҳисобланади.

2021 йил 1 январга қадар:

– республика ҳудудида фуқаролик масалалари бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;

– хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар томонидан эса Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати орқали дастлабки ариза юбориш механизми жорий этилади.

Унда ариза юборувчи кейинчалик шахсан келиб мурожаат қилиши лозим бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net