Фуқароларимизни Ватанга қайтариш мақсадида Ростов вилоятига навбатдаги поезд жўнаб кетди

23.08.2020 10:54

ТОШКЕНТ, 23 август. Дунё АА/. Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ Россия Федерациясининг Ростов вилоятидан юртдошларимизни олиб келиш мақсадида темир йўл рейси ташкил этилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Транспорт вазирлиги манбасига асосланиб.

Мазкур рейс Россия ва Қозогистон томони билан келишувга биноан,  Ўзбекистон фуқароларини йўловчи поездлари орқали олиб келиш мақсадида Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилади.

Ушбу йўналиш бўйича темир йўл қатновини амалга оширувчи поезд 19 август куни Тошкентдан жўнаб кетди. Гниловская – Тошкент йўналишида ушбу поезд орқали 918 нафар ҳамюртимиз 26 август куни  Ўзбекистонга олиб келинади.

Мазкур йўловчи поезди йўл давомида фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди.

Поезд Ўзбекистон Миллий гвардияси, ?чки ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади.

«Ушбу рейсда олиб келинган йўловчилар Наманган вилоятининг карантин зоналарига юборилади. Айнан шу жиҳатни инобатга олган ҳолда йўловчиларнинг қариндош ва яқинлари уларни кутиб олиш мақсадида вокзалга ташриф буюрмасликларини сўраб қоламиз», дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net