Француз тили ўқитувчилари учун Францияда бепул малака ошириш имконияти яратилди

25.02.2020 11:05

ТОШКЕНТ, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўртасида имзоланган келишувга кўра, 2020 йилда француз тили фани ўқитувчиларининг Францияда малака оширишлари учун грант дастури эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шунингдек, келишувда ?лм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили доирасида амалга ошириладиган қатор устувор вазифалар белгиланган. Жумладан, ўқув йили давомида мамлакатимиздаги француз тилига ихтисослаштирилган мактабларнинг француз тили фани ўқитувчилари мақсадли ўқув-семинарларга жалб этилади.

Айни пайтда Франция элчихона томонидан Республика таълим марказига тақдим этилган дарслик ва қўлланмалардан янги авлод дарсликларини яратишда фойдаланилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат – жорий йилда илк бор француз тилини ўқитиш бўйича янги ўқув материалларини ишлаб чиқаришда франциялик экспертларни жалб этиш амалиёти йўлга қўйилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net