Франциянинг Рюэй-Мальмезон шаҳри Бухорога инсонпарварлик ёрдами кўрсатади

30.07.2020 10:22

ПАР?Ж, 30 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бухоро билан Франциянинг Рюэй-Мальмезон шаҳарлари биродарлашган шаҳарлар ҳисобланади. Ушбу муносабатлар минтақалар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот учун зарур ва самарали воситадир.

Ўтган йили Рюэй-Мальмезонда Бухоро билан биродарлик алоқалари ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан «Ўзбек боғи» очилди. У ерда буюк аллома Абу Али ибн Сино ҳайкали ўрнатилди.

Бугунги кунда COVID-19 пандемияси шароитида биродарлашган шаҳарлар бир-бирини қўллаб-қувватлаб, маҳаллий маъмурлар мунтазам равишда амалий тажриба алмашяпти.

Мазкур ҳамкорлик доирасида Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси вакиллари Рюэй-Мальмезон шаҳри ҳокими ўринбосари Константин Рожер Гресек билан учрашди. Учрашув давомида томонлар COVID-19га  қарши кураш бўйича ўзаро фикр алмашди. Ўзбекистонда санитария-эпидемиология хизмати тизимини янада ривожлантиришда ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Бу борада янги хизматни ташкил қилишда Франция тажрибаси жуда фойдали бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Музокаралар натижасида Бухоро шаҳрида инфекцияга қарши курашишда Франция тажрибасини ўзлаштириш, бунинг учун ҳамкор томон инсонпарварлик ёрдамини жалб қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net