Франциянинг “AP-HP International” ассоциацияси билан тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

11.02.2021 10:03

ПАР?Ж, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини халқаро тажриба асосида янада такомиллаштириш мақсадида жорий йил 9 февраль куни “AP-HP International” ассоциацияси раҳбари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Фавқулодда ҳолатлар қўмитаси раиси Дидье Уссен билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Тадбирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди. Хусусан, Санитар-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматини яратишда француз тажрибаси ўрганилгани қайд этилди.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили доирасида мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар янада фаоллашгани айтилди. Шу нуқтаи назардан, мазкур соҳада халқаро ҳамкорликни кучайтириш, янги технологияларни жалб қилиш ва мутахассислар малакасини ошириш муҳим аҳамият касб этишига урғу берилди.

Профессор Д.Уссен Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган тизимли саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади ва бу йўналишда Франция тажрибаси билан бўлишишга тайёрлигини билдирди.

Унинг маълумотига қўра, айни пайтда “AP-HP International” ассоциацияси Осиё, Африка ва Евроосиё мамлакатларида шифохоналарни қуриш, қайта жиҳозлаш ва мутахассисларни малакасини ошириш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Ассоциация 4 йўналишда, яъни тиббиёт соҳасида самарали бошқарув стратегияси бўйича маслаҳатлар бериш, шифохоналарни лойиҳалаштириш, қуриш ва бошқаришда ёрдам кўрсатиш, шунингдек мутахассислар тайёрлаш бўйича фаолият олиб боради. Д.Уссен Ўзбекистон билан ушбу йўналишларда ҳамкорлик қилиш истиқболлари хусусида ўз фикрларини изҳор қилди.

Таъкидлаш жоиз, “AP-HP International” ассоциациясига 2016 йилда асос солинган бўлиб, у Париж шаҳрида жойлашган 32 та йирик марказий шифохона халқаро фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилотдир. Уюшма 100 мингдан зиёд тиббиёт мутахассисини бирлаштирган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net