Франциядан табрик: Ўзбекистон худудида икки марта улкан Уйғониш даври бўлган, шулардан бири бу - Темурийлар даври Ренессансидир

02.01.2021 13:17

ПАР?Ж, 2 январь. /«Дунё» АА/. Янги йил муносабати билан Франциянинг сиёсий, илмий ва ижтимоий доира вакилларидан  самимий табриклар келмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фредерик Брессанд, Франция Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси президенти, Самарқанд шаҳри фахрий фуқароси:

- Қадрли дўстлар! Сизларни Янги 2021 йил билан самимий табриклаб, ўзимнинг эзгу тилакларимни изҳор этаман. Барчангизга маълумки, 2020 йил пандемия туфайли барчамизга оғир келди. Коронавирус амалга оширмоқчи бўлган режаларимизга халақит берган бўлсада, биз алоқаларни янада мустаҳкамлашга астойдил ҳаракат қилдик. Мен учун энг қадрли бўлган тилак бу – соғликдир. Шу сабабли 2021 йилда ўзбекистонлик дўсти-биродарларимга мустаҳкам сиҳат-саломатлик тилайман.

2020 йил маданият соҳасида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Гарчи севимли Ўзбекистонимга бора олмаган бўлсамда, йил давомида жуда кўплаб маданий кечалар, конференциялар, давра суҳбатлари, ўзбек миллий рақс тақдимотларида онлайн шаклда қатнашдим.

Яқинда ташкил этилган, анъанага айланиб бораётган Ўзбекистон маданий меъроси ҳафталиги анжумани менга ёрқин ва катта таассурот қолдириб, мамлакатингиз маданият вакиллари - олимлар, тарихчилар, ёзувчилар билан онлайн бўлсада яна бир марта дийдор кўришдик.

Шуни таъкидламоқчиманки, Ўзбекистон ҳудудида икки марта улкан Уйғониш даври бўлган, шулардан мен учун муҳим аҳамият касб этадигани - бу Темурийлар даври Ренессансидир. ?шончим комилки, мазкур давр маданий юксалиши Президент Шавкат Мирзиёев томонидан пойдевор яратилаётган замонавий Ўзбекистон Учинчи Ренессансига илҳом бахш этади.

Сизларга Янги йилда мустаҳкам соғлиқ тилаб, пандемия даври тезроқ якун топишига умид қилиб, маданий алмашинувларимиз қайта тикланишини ният қиламан. Бу Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси учун жуда муҳимдир. 2021 йилда Ўзбекистонда янги режаларни амалга ошириш устида ишламоқдамиз. Жумладан, Ассоциациямизнинг 30 йил давомидаги илмий изланишлари акс этган “La Timuride” журналидаги барча мақолаларни яхлит бир китоб ҳолида чоп этишни режалаштирганмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор Янги йил билан муборакбод этаман. Барча орзу ниятларингиз амалга ошсин!

Пьер Лериш, Франция Миллий илмий-тадқиқотлар маркази фахрий директори:

- Қадрли ўзбекистонлик дўстларим! Мен бугун Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасидан туриб, Сизни Янги йил кириб келиши муносабати билан қутлашимдан бағоятда хурсандман. Ўзбекистонга борганимга бир йилдан ошди. Биз Ўзбекистонни жуда соғиндик. Янги йилда янги эзгу мақсадлар ила мамлакатингизга боришни интизорлик билан кутяпмиз. У ердаги барча дўстларимга, олимлар, археологлар, тарихчилар, қолаверса, бутун ўзбек халқига Янги йилда улкан муваффақиятлар тилайман ва самарали йил бўлиши истаб қоламан.

Менинг ҳаётим Ўзбекистон билан 30 йилдан буён узвий боғланган. Жуда кўплаб дўстлар орттирдим, тарихи ва маданияти бой мамлакатингизни жуда ажойиб қирраларини кашф этганман. У ерда яшаётган инсонлар чин маънодаги самимий инсонлардир. Улар билан бирга ишлаб, илмий изланиш олиб бориб, биргаликда маданий тадқиқотлар олиб бораёганимиз ҳаётимнинг энг сермазмун ўтаётган дамларидан биридир. Эллинизм маданиятининг Марказий Осиёдаги тадқиқоти, хусусан Термиз шаҳридаги Қадимги Бақтрия маданияти тадқиқоти билан шуғулланиб келаман.

Шуни истардимки, айни қийин даврда бир-биримизни кўллаб қувватлашимизнинг аҳамияти каттадир. Мен ўзим ва француз жамоадошларим номидан Янги 2021 йилда сизга оилавий ҳамжиҳатлик, сиҳат-саломатлик, бахт, фаровонлик тилайман. Ўзбек-француз алоқалари янада тараққий топсин! Тез орада кўришиш насиб этсин!    

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net