Францияда экологик муаммоларнинг инновацион ечимлари муҳокама қилинади

04.02.2020 17:15

ПAР?Ж, 4 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси Париждаги «Grand Palais» кўргазма марказида ўтказилган «ChangeNOW 2020» саммитида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Биохилма-хиллик ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган сессияда мамлакатимиз дипломатик ваколатхонаси томонидан Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни тиклаш, уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, аҳоли яшаш шароити, ҳаёт кечириш сифатини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлари тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирда БМТ шафелигида ташкил этилган Оролбўйи минтақаси учун ?нсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи ҳудудида Халқаро инновацион марказ очиш,  Орол минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш борасидаги ташаббуслари алоҳида таъкидланди.

?штирокчилар Ўзбекистон раҳбариятининг экологик вазиятни яхшилаш, минтақадаги биохилма-хилликни тиклаш борасидаги қатъий ҳаракатларини алоҳида қайд этди.

Орол денгизи қуриши оқибатларини битта давлат саъй-ҳаракатлари билан бартараф этиб бўлмаслиги, бунинг учун халқаро институтларни фаол равишда бирлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир иштирокчиларига Орол муаммосини ҳал этиш борасидаги Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари, шунингдек, Траст фонди фаолияти ҳақида фильм намойиш этилди.

Саммитда Барқарор инвестициялар катта Париж альянси президенти Никола Бушу Ўзбекистонга сафари, хусусан, 2019 йил октябрь ойида Нукусда БМТ шафелигида ўтган «Орол денгизи - экологик инновациялар ва технологиялар зонаси» мавзусидаги халқаро конференцияда иштироки ҳақида сўзлаб берди.

– Ўзбекистон таклифига биноан Мўйноқда бўлиб, Орол денгизининг қуриган тубида яшил майдонлар барпо этиш, шунингдек, минтақада барқарор ривожланишни таъминлаш учун инновацион ечимлар амалга оширилаётганига гувоҳи бўлдим, – деди Никола Бушу. – Ушбу ташаббуслар «ChangeNOW» саммити мақсадларига мос келади. Шу боис Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси билан ҳамкорликда мамлакатингиз вакилларининг жорий тадбирда иштирок этишга таклиф қилдик. Анжуманда тақдим этилган Орол денгизида мавжуд вазиятга оид тақдимотлар иштирокчиларнинг глобал фожиа ҳақидаги хабардорлигини оширди. Қайд этишни истардим, Франция томони бошқа мамлакатлар ишбилармон, илмий доира, молия институтлари вакиллари иштирокида Нукусда минтақадаги муаммоларга инновацион ечимларни излашга бағишланган қўшма тадбирни ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёр.

Тадбирда 100 дан ортиқ мамлакатдан келган 500 та компаниянинг 20 мингдан ортиқ вакили иштирок этди, 300 га яқин маъруза тингланди. ?шбилармонларнинг «В2В» шаклидаги 5 мингдан ортиқ учрашуви ташкил этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net