Франция Ўзбекистонда замонавий шифохоналар қуриш лойиҳаларини амалга оширишга тайёр

23.06.2020 15:52

ПАР?Ж, 23 июнь.  /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги «DMS Imaging» компанияси билан биргаликда Франциянинг тиббиёт соҳасидаги тажрибаси ва инвестициявий ҳамкорлик истиқболларига бағишланган вебинар ташкил қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда ҳамкор мамлакатдан «French Healthcare» жамияти, М.Кюри номидаги илмий текшириш институти, Фош шифохонаси раҳбарияти, ?қтисодиёт ва молия вазирлиги, «DMS Imaging» компанияси ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистондан ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, «МЕД?МПЕКС» ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари  қатнашди.

Тадбирда Францияда тиббиёт соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида тақдимотлар ўтказилди.

Хусусан, «FrenchHealthCare» жамияти Президенти Жан Франсуа Жандрон Франция ҳукумати айни пайтда дунёга ўрнак бўладиган соғлиқни сақлаш тизимини яратиш устида иш олиб бораётганини қайд этди. У ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот кўплаб француз компаниялари ва тиббиёт субъектлари билан ҳамкорликда Франция Ташқи ишлар вазирлиги, Молия ва иқтисод вазирлиги билан биргаликда халқаро лойиҳаларни амалга оширишини таъкидлади.

М.Кюри номидаги илмий текшириш институтининг Халқаро ишлар бўйича директори Пиер Анури, Франциянинг етакчи хусусий шифохоналаридан бири Фош клиникасининг Халқаро ишлар бўйича директори Серж Боннетье Ўзбекистон олимлари билан ҳамкорликда саратон касаллигига қарши курашиш ва даволаш соҳасида дастурларни амалга ошириш ва ўзбекистонлик мутахассислар учун ўқув курсларини ташкил этишга тайёр эканини билдирди.

Шу билан бирга, Франция Молия ва иқтисод вазирлиги вакиллари томонидан тиббиёт соҳасида халқаро лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, шифохоналарни қуриш, уни жиҳозлаш учун Франция ҳукумати томонидан йўлга қўйилган кредит сиёсати тўғрисида батафсил ахборот тақдим этилди.

Мамлакатимиз билан узоқ вақт давомида ҳамкорлик қилиб келаётган «DMS Imaging» компанияси директори Самуэль Сансерни Франция ҳукумати дастури доирасида банкларнинг имтиёзли кредитларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда замонавий шифохоналарни қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини таъкидлаб ўтди.

Учрашув сўнгида ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида икки давлатга делегациялар ташрифларини ташкил қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net