Фарғонада Ҳиндистон компанияси билан халқаро ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоланди

26.02.2021 10:15

ТОШКЕНТ, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Фарҳона тиббиёт институти, “ASL PHARMA» МЧЖ ҳамда Ҳиндистоннинг “VGLOBAL” компанияси раҳбарлари ўртасида халқаро ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири хокимлик маълумотига таяниб.

Ушбу келишувга кўра, Фарғонада замонавий эндокринология марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Вилоят ҳокимлигида ҳиндистонлик ҳамкорлар билан ўтказилган учрашувда марказни ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари келишиб олинди.

Давлат-хусусий шериклиги асосида ташкил қилинадиган янги марказ учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бино ажратади. Ҳиндистонлик ҳамкорлар эса марказни барча тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлайди. Шунингдек, малакали хориж мутахассислари ҳам ишга жалб этилади.

Бундан ташқари, меморандумда Ҳиндистон компанияси иштирокида Фарғонада клиник лаборатория очиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net