Фарғона гилослари Дубайда ҳам машҳур

16.02.2020 10:37

 ФАРҒОНА, 16 февраль. «Дунё»АА/. Фарғона боғларида етиштирилган сара гилослар Дубайда ҳам машҳур бўлди. Ўзига хос таъм ва кўринишга эга меваларимизга бўлган талаб бу йил янада юқори бўлиши кутилмоқда деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири Фарғона ҳақиқати газетаси манбасига таяниб.

Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесида иш бошлаган «Реал транс логистика» унитар корхонаси бу борада янги имконият эшикларини очди. Асосан мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб, қуритиб, қадоқлайдиган корхона йил давомида 300 минг тонна сара маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Америка, Туркия, Бельгия сингари ривожланган мамлакатлардан келтирилган замонавий ишлаб чиқариш ускуналари сабзавот маҳсулотларини беш йўналишда қуритади, керакли ўлчамларда кесиб қадоқлайди. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 160 нафар ёшлар бандлиги таъминланди.

— Маҳсулотларимизнинг асосий қисми экспорт қилина-ди, — дейди унитар корхонаси раҳбари Зоҳиджон ?кромов. —Хусусан, гилос саралаш ва қадоқлаш цехига ?талиянинг “Юникес” лазерли ускуналари ўрнатилди. Мазкур жиҳозлар ҳар соатда беш тонна маҳсулотни халқаро талаб ва нормалар асосида саралаб, махсус қутиларга жойлаб беради. Шунингдек, цех қошида 3 минг тонна сиғимга эга бўлган музлатгич ишга туширилди.

Тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтириш учун божхона, карантин хизматлари шу ернинг ўзида амалга оширилади.

 

Сурат: “Дунё” АА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net