Фанлар академиясида доривор кимё ва нозик органик синтезнинг янги лабораторияси яратилмоқда

19.01.2021 10:56

ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институтида тўпланган Ўзбекистон ўсимлик ресурсларидан ажратилган табиий бирикмалар коллекциясини ўрганиш учун янги замонавий доривор кимё ва ингичка органик синтез лабораторияси яратилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фанлар академияси маълум қилишича, янги дори воситаларини яратилишида молекуляр моделлаштириш усуллари муҳим роль ўйнайди. Бу айниқса, биологик нишонлар бўлган – рецептор ва ферментларга биологик фаол модда таъсир қилувчи дори воситаларини ишлаб чиқишида муҳим.

?нститутда Ўзбекистон ўсимлик ресурсларидан ажратиб олинган кўплаб табиий бирикмалар мавжуд. Бу моддаларнинг аксарияти биологик фаол бирикмалар, яъни потенциал доривор ўсимликлардир.

Уларни тадқиқ этиш учун «Тиббий кимё ва нозик органик синтез» янги замонавий лабораторияси ташкил қилинмоқда. Унинг асосий вазифаси кимё ва биоинформатиканинг илғор усулларидан фойдаланиб, янги кичик дори молекулаларини яратишдан иборат.

 Мазкур лабораториянинг ташкил этилиши виртуал скрининг, тиббий кимё ва дори воситаларини яратиш соҳасига замонавий усулларни институт тизимига тадбиқ қилиш имконини беради. Шунингдек, дори-дармонлар ишлаб чиқаришда керакли хусусиятларга эга молекулаларни моделлаштириш, синтезлаш ва танлаш мумкин бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net