ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

06.02.2020 10:37

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /«ДунёАА»/.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг ?нсон ҳуқуқлари масалалари бўйича маслаҳатчиси Марин Констант бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқотда ахборот соҳасини ислоҳ қилишда юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари, аҳолининг интернет тармоғидан эркин фойдаланишини таъминлаш, сохта янгиликларга қарши курашиш, медиа маконда инсон ҳуқуқларини қарор топтириш имкониятлари, онлайн таҳдидлар ва виртуал фирибгарликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Агентлик томонидан фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда хорижий меҳмонларни қизиқтирган соҳага доир саволларга жавоб қайтарилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net