Европа ?ттифоқи вакиллари билан Ўзбекистонда 53-лойиҳани амалга ошириш ва COVID-19 га қарши кураш вазифалари муҳокама этилди

13.07.2020 12:12

ТОШКЕНТ, 13 июль. /«Дунё» АА/. Европа ?ттифоқининг «Миллий ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва Марказий Осиё мамлакатларида биологик хавфсизлик ва биологик муҳофаза бўйича ихтисослаштирилган ўқув машғулотларини ўтказиш» 53-лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида иккита мобил лаборатория етказиб бериш ва Ўзбекистон Республикасининг COVID-19 га қарши курашиш жараёнидаги эҳтиёжларини муҳокама қилиш бўйича Европа ?ттифоқи вакиллари билан видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумотига асосланиб.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Марказий Осиё учун кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар бўйича илғор тажриба марказлари Минтақавий котибияти, Вирусология институти, Европа ?ттифоқи, Бундесвер микробиология институти (Германия), Халқаро илмий-техник марказ (Қозоғистон), шунингдек, Марказий Осиёдаги ҳамкор мамлакатлар миллий координаторлари иштирок этди.

Музокаралар давомида Марказий Осиё учун кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар бўйича илғор тажриба марказларининг Минтақавий котибияти Бундесвер микробиология институти томонидан лойиҳа доирасида иккита мобил лабораторияни яқин муддатларда етказиб берилиши таъкидланди.

Ўз навбатида, Вирусология институти вакиллари лойиҳа раҳбарларига мобил лабораториялар билан ишлаш учун ўқув машғулотларда ҳамда COVID-19 билан боғлиқ лаборатория ишларини амалга оширишда зарур бўладиган асбоб-ускуналарга эҳтиёж тўғрисида маълумот берди.

Шундан сўнг лойиҳа раҳбарлари Е? Марказий Осиёдаги ҳамкор мамлакатларда коронавирусга қарши курашиш учун 700 минг евро ажратганини қайд этди. Миллий координаторлар эса мавжуд эҳтиёжлар ҳақида сўз юритишди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси миллий координатори — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Кимёвий ва бактериологик қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенциянинг бажарилишини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Отабек Қосимов ўзининг қисқа ҳисоботида Европа ?ттифоқи томонидан ажратилган молиявий ёрдам доирасида Ўзбекистон Республикасига фавқулодда ва режали равишда ҳаво ва бинолар очиқ юзаларини мунтазам дезинфекция қилиш учун импульсли ксенон лампали ультрабинафша ускуналари етказиб берилиши зарурлигини таъкидлади.

Тадбир якунида иштирокчилар лойиҳани тезкор амалга ошириш бўйича фаол ишларни давом эттиришга ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, 53-лойиҳа ҳамкор мамлакатларда миллий манфаатдор томонларни жалб қилган ҳолда биологик хавфсизлик ва биологик муҳофаза масалаларининг аҳамияти ҳақида хабардорликни ошириш, шунингдек, ушбу масалалар бўйича миллий ҳамда минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга йўналтирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net