Эртага Қозоғистон шаҳарларига мунтазам авиақатновлар қайта йўлга қўйилади

14.01.2022 10:44

ТОШКЕНТ, 14 январь. /«Дунё» АА/. Эртага, 15 январдан бошлаб «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Тошкент-Олма-ота-Тошкент, Самарқанд-Олма-ота-Самарқанд, Нукус-Актобе-Нукус, Урганч-Оқтов-Урганч, Нукус-Оқтов-Нукус йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўяди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, Олма-ота халқаро аэропорти халқаро қатновларни соат 08.00 дан 21.00 гача (Олма-ота вақти билан) қабул қилади. Шу  муносабат билан Тошкент-Олма-ота-Тошкент йўналиши бўйича HY-765/766 қатнови 16 январь куни бекор қилинади, мазкур парвоз йўловчилари 17 январь куни Тошкент-Олма-ота-Тошкент йўналиши бўйича HY-763/764 авиақатнови орқали манзилга етказилади. 

Олма-ота, Актобе ва Оқтов шаҳарларига бекор қилинган (2022 йил 7-13 январь кунлари) қатновлар йўловчилари авиачиптанинг тўлиқ қийматини харид қилинган жойда қайтариб олиш ёки исталган бошқа бўш санага бепул қайта брон қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Шунингдек, Қозоғистонга сафар қилишни режалаштираётган йўловчилар https://www.uzairways.com/uz/covid-19-0 ҳаволаси орқали ушбу мамлакатга кириш қоидалари билан танишиши мумкин, дейилади манбада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net