Энергетика вазирлиги Туркиянинг энергетика соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги тажрибасини ўрганди

18.02.2020 17:43

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги делегацияси Туркия пойтахтида бўлиб ўтган «Қайта тикланадиган энергия истиқболлари: Туркия, Марказий Осиё, Кавказ ва Ғарбий Болқонда молиялаш, инвестициялар, тартибга солиш ва янги технологиялар» мавзуидаги анжуманда иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Хусусан, «Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишнинг минтақавий истиқболлари» мавзсидаги сессия доирасидаги мунозарада энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Ходжаев ҳам қатнашди.

Конференцияда иштирок этиш доирасида Ўзбекистон вакиллари Туркияда қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказди. Хусусан, Туркиянинг энергетика ва табиий ресурслар вазирининг ўринбосари Алпарслан Байрактар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Туркиянинг электр энергетика соҳасини ислоҳ қилиш бўйича илғор тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирилди. Туркия томонидан энергетика соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш тўғрисидаги таклиф ўртага ташланди.

Шунингдек, ?станбулда делегация аъзолари EPİAŞ/EXIST компанияси фаолияти билан танишди. Ушбу компания бозор оператори бўлиб, энергетика биржаси вазифасини ҳам бажаради. 2015 йил март ойида ташкил қилинган мазкур компания фаолиятининг асосий тури энергетика бозорини режалаштириш, яратиш ва уни бошқариш билан боғлиқ. Музокаралар давомида томонлар келгусидаги ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон делегацияси Анкара шаҳрига ташрифи давомида Миллий диспетчерлик маркази фаолияти билан танишди. Туркия Энергетика бозори регулятори (EPDK/EMRA) раиси билан ўтказилган музокараларда эса истиқболдаги режалар муҳокама этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net