Дунёдаги энг қадимий ДНК топилди

20.02.2021 14:39

ТОШКЕНТ, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Швед олимлари Сибирда олиб борган тадқиқотлари давомида дунёдаги энг қадимий ДНКни топди. Учта мамонт тишида топилган ДНК тарихи 1,2 миллион йилни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири “Янги Ўзбекистон” газетаси маълумотига таяниб.

 Сибирь музликларидан топилган мамонт тишлари олимларни ҳайратга солди. Энг қадимги ДНК дея эътироф этилмоқда.

Мазкур илмий тадқиқот дунёнинг энг нуфузли илмий журналларидан бири "Nature"да эълон қилинди.

Шимолий Америка жонзотлари сифатида танилган мамонтлар аждоди деб тахмин қилинган бу турга мансуб ДНК музлаган тупроқ туфайли тирик қолгани айтилмоқда. Ҳозиргача 560 000 дан 780 000 ёшгача бўлган ДНК энг қадимги топилма сифатида қабул қилинган.

Олимлар, шунингдек, тадқиқотларда топилган тишларнинг икки хил мамонтга оидлигини айтмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net