Давлат солиқ қўмитаси ва Жанубий Кореянинг Чоннам миллий университети ҳамкорлиги ривожланмоқда

03.02.2020 14:31

ТОШКЕНТ, 3 февраль, «Дунё» АА. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида Жанубий Кореянинг Чоннам миллий университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик битирувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистонда карьера лагери” дастури доирасида Чоннам миллий университетининг 20 дан ортиқ талабаси Давлат солиқ қўмитасида мамлакатимиз солиқ хизмати фаолияти билан танишди.
 Ёшлар Солиқ кодексининг янги таҳрири қабул қилиниши, унинг мамлакатда тадбиркорликни ривожлантиришга таъсири ва бошқа мавзулар бўйича мурожаат қилди. Солиқ хизмати ходимлари бўлажак мутахассисларнинг барча саволларига жавоб берди. 

Таъкидлаш жоизки, 2019 йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Чоннам миллий университети ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Мазкур ҳужжатда университет талабаларининг солиқ тизимида амалиёт ўташи ва кейинчалик уларни солиқ хизмати органларида иш билан таъминлаш масалалари назарда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net