«Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда халқаро тажриба ўрганилмоқда

05.08.2020 11:59

ТОШКЕНТ, 5 август. /«Дунё» АА/. Давлат активларини бошқариш агентлиги, «?ндекон консалтинг» (Германия) компанияси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Агентлик манбасига асосланиб.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш масалалари, ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама этилди.

Мулоқот аввалида Европа тикланиш ва тараққиёт банкига Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқаришнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш, «?ндекон консалтинг» вакилларига эса «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда  ишчи гуруҳда ўз иштирокини тасдиқлагани учун миннатдорлик билдирилди.

Тадбир қатнашчиларига Агентликнинг жорий фаолияти, шу жумладан Давлат активларини бошқариш стратегияси ва 2020-2025 йиллар учун хусусийлаштириш дастури лойиҳаларининг кўриб чиқилиши юзасидан маълумот берилди.

Шу билан бирга, янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга катта туртки бўлиши таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net