ТОШКЕНТ, 5 август. /«Дунё» АА/. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, бугун, 5 август куни Тошкент вақти билан 13:18 да Тожикистонда зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Зилзила координатлари: 40,2 градус шимолий кенглик; 70,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5.
Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 181 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент: 181 км, 3 балл.
Наманган: 113 км, 4 балл.
Aндижон: 143 км, 3 балл.
Фарғона: 83 км, 4 балл.
Гулистон: 177 км, 3 балл.
Жиззах: 255 км, 3 балл.
Самарқанд: 336 км, 2 балл.
Термиз: 453 км, 2 балл.
Қарши: 458 км, 2 балл.
Навоий: 464 км, 2 балл.
Ўзбекистонда кузатилган иккинчи ер қимирлаши эса Тошкент вақти билан соат 14:32да қайд этилди.
Ер силкиниши координаталари 40,27 градус шимолий кенглик, 70,85 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 50 км.
Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 177 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида Наманганда 107 км, 2 балл, Андижонда 139 км, 2 балл, Фарғонада 80 км, 2 баллни ташкил қилди.