COVID-19нинг «Британия штамми»ни аниқловчи тест тизими яратишда япон олимлари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

26.01.2021 14:45

ТОШКЕНТ, 26 январь. /«Дунё» АА/. ?нновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова Япониянинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Асуши Суда билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Учрашувда ?нновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари вазирлик томонидан коронавирусга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталди. Хусусан, Хитойнинг “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical”  компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинанинг III  фаза клиник синовларини ўтказиш жараёни, коронавирусни аниқловчи ПЗР-тест тизимлари ишлаб чиқарилаётгани, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга доир илмий тадқиқотлар ҳақида маълумотлар берди.

Мазкур тадқиқотларни амалга оширишда Япониянинг ушбу соҳадаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ва компаниялари билан ҳамкорликка тайёрлигини билдириб ўтди.

Ш.Турдиқулова  шунингдек, ?нновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги ?лғор технологиялар маркази томонидан ПЗР-тест тизимларини яратиш ва ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини таъкидлади. Ҳозирги пайтда ушбу марказ олимлари томонидан COVID-19 вирусининг «Британия штамми»ни аниқловчи тест тизимини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Учрашув якунида Япония элчихонаси вакиллари билан мазкур тадқиқотларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр япон ташкилотлари ва компанияларини топишда амалий кўмак бериш масаласини кўриб чиқишига келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net