COVID -19: Ўзбекистонда кеча коронавирусга чалинган 33 нафар бемор аниқланди

10.02.2021 17:10

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. 9 февраль куни  Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 тага ортиб, умумий касалланганлар 79 минг 237 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 39 киши ушбу касалликдан фориғ бўлган. Айни пайтда юртимизда 77 минг 648 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайган.

Ҳозир мамлакатимизда  968 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net