COVID-19: Ўзбекистонда душанба куни коронавирусга чалинган 55 нафар бемор аниқланди

19.01.2021 11:00

ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Душанба куни  Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 тага ортиб, умумий касалланганлар 78 минг 91 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 48 киши ушбу касалликдан фориғ бўлган. Айни пайтда юртимизда 76 минг 585 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайган.

Шунингдек, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 620 нафарга этди.

Ҳозир мамлакатимизда  886  нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор оламдан ўтиб, касалликдан вафот этганлар сони 620 нафарга этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net