COVID-19: ?нфекцияга чалинганларнинг сони қарийб 67 мингни ташкил этмоқда

01.11.2020 17:32

ТОШКЕНТ, 1 ноябрь. /«Дунё» АА/. Шанба куни мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг сони 66 минг 932 нафарни ташкил этди. Ўтган кеча-кундузда яна 227 та янги касаллик ҳолати қайд этилди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА.

257 нафар бемор буткул соғайган ва улар шифокорлар берган тавсияларга қатъий амал қилган ҳолда ўз оиласи бағрида бўлади (соғайганларнинг умумий сони 64 минг 235 тани ташкил этмоқда). 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир кеча-кундузда уч нафар киши вафот этганини расман тасдиқлади (коронавирус пандемияси бошлангандан буён мамлакатимизда жами 566 та ўлим ҳолати қайд этилган).

Бугунги кунда мамлакат тиббиёт муассасаларида 2 минг 131 бемор даволанмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net