«Coca-Cola» жамғармаси Ўзбекистонда COVID-19 га қарши кураш учун грант ажратди

30.04.2020 19:26

ТОШКЕНТ, 30 апрель. /«Дунё» АА/. «Coca-Cola» жамғармаси Ўзбекистонда COVID-19 вирусига қарши чора-тадбирлар учун 200 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси манбасига асосланиб.

Грантнинг мақсади – COVID-19 инқирози билан боғлиқ бўлган инсонпарварлик ёрдами доирасида Ўзбекистонга сунъий нафас олдириш ва бошқа тиббий ускуналарини тақдим қилишдан иборатдир.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси «Coca-Cola» жамғармаси номидан ушбу ишларни ижроси учун масъул этиб белгиланган.

БМТ Тараққиёт дастури ва «Coca-Cola» жамғармаси мазкур қўшма фаолияти доирасида инфекциянинг энг оғир оқибатларидан азият чекаётган беморлар ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини таъминлаш ва инсонларда вирусга аниқлаш учун тест ўтказишда зарур ускуналар харид қилинади. 

Маълумот ўрнида, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2011 йилдан бери «Coca-Cola» жамғармаси билан ҳамкорлик қилиб келади. Шу кунга қадар «Coca-Cola» жамғармаси умумий қиймати 505 минг AҚШ долларига тенг 5 та лойиҳани молиялаштирган. Ушбу лойиҳалар мамлакатдаги бир неча муассаса ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларида муваффақиятли амалга оширилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net