«CCC Group» халқаро компанияси Ўзбекистонга молиявий ёрдам юборди

10.05.2020 12:34

Р?М, 10 май. /«Дунё» АА/. ?талиядаги дипломатик ваколатхонамиз Ўзбекистонга дори-дармон, тиббий буюмлар, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари шаклидаги юкларни етказиб беришни ташкил этиш мақсадида ?талиянинг «Sicon» компанияси ва унинг бош компанияси «CCC Group» раҳбарияти билан музокаралар олиб борди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар натижасида «CCC Group» пандемия оқибатларига қарши кураш учун зарур тиббий ниқоблар, дезинфекциялаш воситаларини сотиб олиш учун Ўзбекистонга 100 минг АҚШ доллари миқдорида бепул молиявий ёрдам юборди.

«CCC Group» компаниясининг Ўзбекистон, Қозоғистон ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий бошқарувчи директори Хишам Кавашнинг сўзларига кўра, ташкил этилган мазкур акция ?талия корхонасининг коронавирусга қарши курашда Ўзбекистон раҳбарияти саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини англатади.

Х.Кавашнинг қайд этишича, компания ўз тамойилларига биноан хорижий мамлакатларда лойиҳаларни амалга ошириш маҳаллий аҳолига грант ёрдамини кўрсатади, шунингдек, тегишли ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга ҳисса қўшади.

«CCC Group» 1952 йилда ташкил этилган. Ўтган давр мобайнида у 120 мингдан ортиқ ходимга эга бўлган Яқин Шарқдаги энг йирик қурилиш корпорациясига айланди. Шунингдек, дунёдаги кўп тармоқли компаниялар рўйхатида 17-ўринни эгаллади. «CCC Group» Европа, Америка, Осиё ва Африка қитъасидаги 40 мамлакатда фаолият юритади.

«CCC Group» Ўзбекистон билан ҳамкорликни халқаро фаолиятини кенгайтиришнинг устувор йўналишларидан бири, деб билади.

Ҳозирги вақтда ушбу гуруҳ Франциянинг «SUEZ» компанияси билан биргаликда Самарқандда йўл ва сув инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳани амалга оширишда иштирок этмоқда.

Консорциумнинг иш тамойили маҳаллий пудратчилар билан доимий равишда тренинглар ўтказиш ва инфратузилмани қуриш соҳасида илғор ноу-хауларни ўргатишдан иборатдир.

Лойиҳани Самарқанд вилоятида амалга ошириш вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ва маҳаллий қурилиш компанияларининг малакали иш даражасини оширишда муҳим ҳисса бўлиб қўшилади.

Шу билан бирга, «CCC Group» компанияси ўзининг кенг ихтисослашувига асосланиб, Ўзбекистонда бошқа йирик инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдор.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net