Бухородаги Шухов минораси ҳақида эшитганмисиз?

21.12.2020 15:00

БУХОРО, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. Бухоро шаҳрида темир конструкциядан ишланган  баланд минора бор, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бухорога саёҳат қилганлар ушбу иншоотни яхши эслашса керак. Шу минорани ким ва қачон қургани  ҳақдаги эшитганмисиз?

Тарихий маълумотларга кўра, Бухоро шаҳридаги қадимий «Арк» қалъасининг рўпарасида  бунёд этилган ушбу минора 1927-1929 йиллар оралиғида  архитектор Владимир Шухов лойиҳаси асосида барпо этилган. Мазкур иншоотнинг металл конструкцияси Москва заводларида тайёрланган. Тузилиши жиҳатидан тўрсимон кўринишга эга, марказий қисмида устун мавжуд бўлиб, унинг атрофига зинапоялар уланган. Ўз вақтида мазкур иншоот шаҳарни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида барпо этилган.

 2019 йилдан буён миноранинг юқори қисми маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун томоша майдончасига айлантирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net