Бухоро вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш бўйича ишчи гуруҳ фаол ишлар олиб бормоқда

19.01.2021 15:56

ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ 15 январдан бошлаб жойларга чиққан ҳолда Бухоро вилоятини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг бугунги ҳолатини ўрганиш ва уни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни олиб бормоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги  маълумотига кўра, ишчи гуруҳи аъзолари туман, шаҳар ва маҳаллаларда саноат объектлари, корхоналар ва амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига ташриф буюриб, чуқур таҳлил ва тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш орқали вилоят саноат салоҳиятини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун барча мавжуд бўлган имкониятларни ишга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқмоқда.

Ушбу жараёнда тубдан янги «Маҳалла раиси-ислоҳотчи» усули самарали восита бўлиб, «пастдан юқорига» тамойили асосида мавжуд бўлган муаммоларни инфраструктура, ижтимоий объектлар ва аҳоли эҳтиёжларининг ҳозирги ҳолатини бошқалардан кўра яхши биладиган туман ва шаҳар маҳалла раислари билан фаол ўзаро ҳамкорлик қилиш орқали аниқлаш механизмини назарда тутади. Бунда раисларни улар назорат қиладиган ҳудудларда иқтисодий фаолликни рағбатлантириш ишларига жалб этилганлик даражасини ошириш ҳам амалга оширилмоқда.

Шу ўринда, ҳар бир маҳалланинг саноат ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишни назарда тутган ҳолда маҳаллалар даражасида янги «иқтисодий ўсиш нуқталари»ни аниқлаш ва уларни ишга солишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Вазирлик ёки идора - тармоқ бирлашмаси - тижорат банки» тизими доирасида вилоятнинг туман ва шаҳарларига бириктирилган масъул раҳбарларга қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, қамбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Натижада вилоятнинг барча 544 маҳалласи учун ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш, коммунал ва ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни қамраб олган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилади.

?шчи гуруҳи шу ҳафта давомида Бухоро вилоятида ўз ишини давом эттиради. Туман ва шаҳарларга бириктирилган раҳбарларнинг фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш бир қатор вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарларидан иборат Республика штаби томонидан амалга оширилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net