Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Москвада ўзбекистонлик талабалар билан учрашди

13.02.2020 14:26

МОСКВА, 13 февраль. /«Дунё» АА/. Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Нусратулла Баракаев Москва давлат технология университетида қўшма дастур асосида таълим олаётган ўзбекистонлик магистр талабалар билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда ректор мазкур дастур бўйича таълим олаётган талабалар яқин келажакда малакали кадр сифатида ўз ўринларини топиб кетишига ишонч билдирди.

Шунингдек, тадбирда мазкур ОТМда ўзбекистонлик талабалар учун яратилган шарт-шароит, улар томонидан олиб борилаётган илмий ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этиш лозим, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Москва давлат технология университети ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик 2018 йилнинг май ойидан бошланган. Мазкур ҳамкорлик доирасида бакалавр ва магистратура босқичлари талабаларини ўзаро алмашиш жараёни йўлга қўйилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net