Бугун Ўзбекистонда ID-карталар бериш бошланди

04.01.2021 11:29

ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Бугун, 4 январдан бошлаб Ўзбекистонда ID-карталар бериш бошланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жорий қилинган янги тартибга кўра, барча янги туғилган чақалоқлар, Ўзбекистон фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва мамлакат ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига биометрик паспорт ўрнига ҳужжат эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида идентификация ID-картаси берилади.

ID-карталар бир ёшга тўлмаган янги туғилган бола учун 2 йил муддатга, 1 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар 5 йил муддатга (ота-оналар, васийлар, ҳомийларнинг қарорига биноан), 16 ёшдан 10 йил муддатга (Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар учун 5 йил муддатга) берилади.

Ўзбекистон фуқаролари биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлат фуқаролари яшаш гувоҳномаларини ID-карталарга қуйидаги тартибда алмаштириши мумкин:

2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;

2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

ID-карталар фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади. Чет элга чиқиш учун Ўзбекистон фуқаросининг чет элга чиқиш учун биометрик паспорти берилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net