ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. 18 май – Халқаро музейлар куни бўлиб, мазкур сана 1977 йилдан бери нишонлаб келинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Жорий йил 18 май куни барча музейларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади, ўнлаб янги кўргазмалар очилади. Бу кунда барча музейлар ташрифчилар учун бепул хизмат кўрсатади.
Маълумот учун, Тошкентда 50 га яқин музей фаолият юритади. Улар орасида давлат ва хусусий, ўлкашунослик ва адабий, тарихий, техник ва бошқа кўплаб турдаги музейлар мавжуд.