Бугун Қирғизистонда мотам куни

30.07.2020 14:16

Б?ШКЕК, 30 июль. /«Дунё» АА/. Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг фармони билан 30 июль – мамлакатда коронавирус қурбонлари хотираси учун Миллий мотам куни, деб эълон қилинди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Вафот этганлар учун чуқур қайғу ва уларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига самимий ҳамдардлик билдирилиб, 2020 йил 30 июль – коронавирус пандемияси қурбонига айланган фуқаролар хотираси учун Қирғизистон Республикасида Миллий мотам куни, деб эълон қилишга қарор қилинди», дейилади Қирғизистон Республикаси  Президенти фармонида.

Бугунги кунга қадар Қирғизистонда 35 минг 143 киши коронавирус инфекциясига чалинган, шундан 24 минг 474 нафари соғайган. 1 минг 364 киши эса ушбу вирус қурбонига айланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net