Брюсселда Ўзбекистон ҳақида ёзилган энг яхши мақола бўйича танлов эълон қилинди

01.09.2020 15:18

БРЮССЕЛЬ, 1 сентябрь. / «Дунё» АА/. Брюссель Пресс-клубида Европа журналистлари ўртасида Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши мақола учун танловни расмий эълон қилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунига бағишланди.

Танлов мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонаси, Брюссель Пресс-клуби ва Ўзбекистон Республикаси  Президенти Администрацияси ҳузуридаги ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ташаббуси билан ташкил этилмоқда.

Мазкур танлов шартларини ишлаб чиқиш ва расмий эълон беришдан аввал ташкилотчилар томонидан ушбу лойиҳани амалга ошириш учун "йўл харитаси" ни ишлаб чиқилди.

Пресс-клуб веб-сайтида танловда қатнашиш шартлари ва қоидалари, ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган алоҳида саҳифа очилди.

Ушбу саҳифада, шунингдек, потенциал иштирокчиларга журналистика нуқтаи назаридан Ўзбекистон тарихи, географияси, иқтисодиёти, маданияти ва мамлакатнинг сўнгги йилларда эришган ютуқлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар тақдим этиладиган  титирлар жойлаштирилган.

Танловга жорий йилнинг 1 августидан 15-октябригача бўлган даврда Европанинг босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар билан иштирок этиш мумкин.

Танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими шу йил ноябрь ойида ўтказилади.

Материаллар Халқаро пресс-клублар ассоциацияси ва Европанинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташкил топган нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.

Пресс-клуб раҳбарияти танловга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида унга оид эълонларни бутун Европа бўйлаб кенг тарғиб қилишга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Брюссель Пресс-клубига Европанинг барча мамлакатларидан 2000 га яқин журналист аъзо.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net