«Bouygues» компанияси Тошкент шаҳрини ривожлантириш бўйича лойиҳаларини таклиф қилмоқда

07.03.2020 14:31

ТОШКЕНТ, 7 март. /«Дунё»АА/. Франциянинг «Bouygues» компанияси раҳбарияти Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурияти билан  учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири шаҳар ҳокимлиги манбасига таяниб.

Мулоқот давомида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Рахманқулов ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва пойтахтимизни ривожлантиришда кўмак беришга бўлган катта қизиқиш учун меҳмонларга миннатдорлик билдирди.

Делегация раҳбари – «Bouygues» Смарт сити бўлинмасининг бошлиғи Михаил Сушенко дўстона қабул учун миннатдорлик билдириб, компаниянинг Ўзбекистон пойтахти билан ҳамкорлик тажрибаси мавжудлигини эслатиб ўтди.

 Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти компания тақдим қилаётган таклифлар, лойиҳа ва ишланмалар пойтахтимиз учун ўта долзарблигини билдирдилар. Шунингдек, келгусидаги амалий ишлар бўйича тегишли келишувлар белгилаб олинди.

Маълумот учун айтиш керакки, Франция компанияси Ашхободдаги анжуманлар саройи, Сингапурдаги «ақлли» стадион, Парижнинг шаҳар ёритилиши ва светофорларини бошқариш ва Дижон шаҳрининг «ақлли бошқаруви»  каби замонавий ишшоотларни барпо этгани билан машҳур.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net