БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди

14.02.2020 10:33

ЖЕНЕВА, 14 февраль. / «Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили Улуғбек Лапасов БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси бош котиби Муҳис Китуйи билан учрашди, дея хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув чоғида Доимий вакил Муҳис Китуйини 2020 йилнинг 5-6 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган I Тошкент халқаро инвестиция форуми ва хорижий инвесторлар Кенгаши йиғилишида иштирок этишга таклиф қилди, Форумнинг мақсад ва дастури ҳақида маълумот берди.

Музокараларда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига техник ёрдам кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, рақобатчилар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш каби соҳаларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳудудий ва глобал моддий таьминот занжирига самарали интеграцияни таъминлаш мақсадида сув йўлига тўғридан-тўғри чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар имкониятларини ошириш бўйича БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси дастурини Ўзбекистонда амалга оширишдаги устувор вазифалар ҳам ўрганилди.

М.Китуйи, ўз навбатида, Ўзбекистон ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net