БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларининг меҳнат ташаббуслари қўллаб-қувватланади

17.07.2020 16:06

ТОШКЕНТ, 17 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси доирасида аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ва меҳнат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида танлов эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манбасига асосланиб.

 Танлов мақсади COVID-19 пандемияси шароитида аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламлари, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг иш билан таъминланиши, улар даромадларини ошириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Унда, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида кичик тадбиркорлик ёки ўзини ўзи иш билан банд қилиш йўналишида меҳнат фаолиятини бошламоқчи, кенгайтирмоқчи бўлган жисмоний шахслар, юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда меҳнат қилиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор ва оилавий корхоналар иштирок этишлари кўзда тутилмоқда.

Танлов натижаларига кўра, ҳар вилоятдан танлаб олинган 5 та лойиҳага 3 мингдан 5 мингга АҚШ долларигача қийматга тенг техникавий ёрдам кўрсатилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net