БМТ минтақавий ваколатхонаси раҳбари 8 март арафасида ўзбекистонлик 10 нафар аёл судья билан учрашиш истагини билдирди

18.02.2021 10:54

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал Ўзбекистон Судьялар Олий кенгашига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Судьялар Олий кенгаши маълумотига кўра, Ашита Миттал Кенгаш раиси Холмўмин Ёдгоров билан учрашув давомида ўзбекистонлик 10 нафар аёл судья билан бир пиёла чой устида суҳбатлашиш ниятини билдирди.

Суҳбат давомида БМТ вакилига  мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, хусусан, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, тизимда коррупциянинг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Меҳмонда Судьялар олий кенгашида ҳузурида ташкил этилган Судьялар клуби, унинг онлайн платформасида муҳокама этилаётган мавзулар катта қизиқиш уйғотди. Ўз навбатида, Миттал хоним кенгаш фаолияти, хусусан, судьялик лавозимига тайинлаш очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширилаётганини мамнуният билан эътироф этди ҳамда БМТ тизимидаги ахборот ресурслари орқали намунали амалиёт тариқасида “кейс-стади” кўринишида намойиш қилинишини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти ғояси асосида ташкил этилган мазкур клуб фаолиятини ўта ижобий янгилик сифатида (“best practise”) ҳар икки йилда  Венада бўлиб ўтадиган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича халқаро конгрессда тақдим этиш таклифини ҳам илгари сурди.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net